МваБҚЦ -корхонанинг ишлаб чиқариш бўлинмаси бўлиб шартнома асосида металл ва пайвандланишни ўрганиш, лаборатория текширувлари ва металл синовларини  амалга оширади, шунингдек электр станцияларини буғ қувурларини созлаш ишларини бажаради;

электр станциялари ускуналарини  техник диагностикаси ва металларини  ўрганиш;

металлни ишлаб чиқариш имкониятларини текширишда ИЭС ва ИЭМ ларга техник ёрдам кўрсатиш, техник ҳужжатларни экспертизаси, » ИЭС » АЖ эксперт – техник комиссияси қарорларини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

ускуналар металлини зарарланиши туфайли узилишлар таҳлилида иштирок этиш ва уларни олдини олиш учун чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

зарарланган металлдан, қирқиб олинган металл бўлагини ўрганиш, металл кимёвий таҳлиллари ва механик синовлар ўтказиш.