СКЦ – корхонанинг ишлаб чиқариш бўлими бўлиб иссиқлик механика ускуналарини (ИМУ) сув ва кимёвий режимлар,  сувни тозалаш бўйича ишларни бажаради, шунингдек, цехнинг кимёвий лабораторияларини сертификатлаш доирасига мувофиқ лаборатория синовлари ва ИЭСларни ИМУ сув ва кимёвий режимлари бўйича созлаш ишларини олиб боради. Ёқилғи-мой лабораторияси, шунингдек, сув, реактивлар, филтр материаллари, чўкмалар ва ётқизиқларни кимёвий таҳлил қилиш лабораториясига эга.

Хизмат кўрсатишнинг асосий вазифалари:

«ИЭС» АЖ корхоналарига СТУ ишончлилигини ошириш, иссиқлик механика ускуналарнинг сув-кимёвий режимларини барқарорлаштириш ва кимёвий реагентларнинг аниқ сарфланиши меъёрларига риоя этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда шартнома асосида техник ёрдам кўрсатиш;

«Иссиқлик электр станцияси» АЖ корхоналари томонидан  кимёвий назоратини жадвалини  бажарилишини мониторинг қилиш»;

Электр ускуналарни ва турбиналарни мой тизимларидаги мой сифатини назорат қилиш;

Иссиқлик станциялари ва марказларини иссиқлик механика ускуналарида иссиқлик  кимёвий синовларини ўтказиш;

Сув, электролитлар, чўкмалар, ётқизиқлар, мойлар, резина ва кимёвий реагентларни, қувурларнинг солиштирма ифлосланиши таҳлил қилиш;

Мой бўйича кимёвий муҳандислар, СТУ лаборанти ва аппаратчикларини ўқитиш.